Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги журналистларга таҳдид акс этган аудиоёзув бўйича Бош прокуратура билан ҳамкорликда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан боғлиқ аудиоёзув бўйича баёнот берди. Маълум қилинишича, вазирлик ушбу вазиятни ўрганиш жараёнида Бош прокуратура билан ҳамкорлик қилмоқда.
«Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувлар бўйича ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилаётганлиги маълум қилинди.
Адлия вазирлиги ушбу ўрганиш жараёнида Бош прокуратура билан ҳамкорлик қилмоқда», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Бундан аввалроқ Бош прокуратура 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилаётганини маълум қилди. Қўшимча қилинишича, ўрганиш натижалари қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози сифатида тарқатилган аудиоёзув масаласига ойдинлик киритиш ва уни ҳар томонлама ўрганиш мақсадида мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилганини хабар қилди. Ҳокимлик ҳам ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026