Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Зеленский Парижда илк бор юзма-юз учрашади
9 декабрь куни Парижда Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича Украина, Россия, Германия ва Франция иштирокида "нормандча шакл"даги саммит бўлиб ўтади. Бу ҳақда Елисей саройи матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар доирасида Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленскийларнинг шахсий учрашуви ҳам ўтказилади.
Аввалроқ Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашувда воситачилик қилишга тайёрлигини билдирганди.
Бунга жавобан Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков “Россия ва Украина раҳбарларининг учрашуви мазмунли кун тартибисиз самарали бўлмаслигини” маълум қилди.
“Путин бундай учрашувларни рад этмаслигини айтган, аммо учрашиш учунгина учрашув ўтказиш оз фойда келтиради деб ҳисоблайди. Ҳозирда барча эътиборимиз нормандча шаклдаги учрашувга тайёргарликка қаратилган”, — деди Песков жумладан.
Мавзуга оид
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
15:45 / 10.07.2026
Путин урушни давом эттирмоқчи
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
21:27 / 08.07.2026