Жамият | 12:50 / 20.11.2019
14903
2 дақиқада ўқилади

Иштихонда ҳовлисида кўкнори етиштирган аёлга суд жазоси тайинланди

Самарқанд вилояти Иштихон туманининг Қўрли қишлоғида яшовчи уй бекаси Зебинисо Рўзиқулова ҳовлисида кўкнори етиштирмоқчи бўлиб, гиёҳвандлик ўсимлиги уруғларини қадади. Албатта, кейинчалик суд йиғилишида бу ўсимликни экиб етиштириш тақиқланган эканлигидан хабардор бўлганини ҳам тан олган.

Иштихон туман ИИБ оператив фотоси

Лекин қўни-қўшнининг кўзи тушадиган жойда бемалол етиштириш, оқибатини ўйламаслик қонун-қоидаларга беписандликдир.

Иштихон туман ИИБ оператив фотоси

«Қорадори-2019» биринчи босқич тадбири давомида Самарқанд вилояти ва Иштихон тумани ИИБ ходимлари бу ҳовлига кириб борганда З.Рўзиқулова бемалол кўкнориларни суғораётган эди.

Иштихон туман ИИБ оператив фотоси

Аниқланишича, у ўз томорқасининг 5×2,5 м.кв жойида етиштираётган кўкнори ўсимликларининг ҳар бирининг бўйи 20-25 см бўлиб қолган. Улар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олиб қўйилганлиги сабабли, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказиш жиноятини содир қила олмай қолди.

Иштихон туман ИИБ оператив фотоси

Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг судья И.Ғуломов раислигида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Зебинисо Рўзиқулова Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг 40 баравари миқдорида жарима жазоси, 25-, 273-моддасининг 5-қисми билан, 57-моддани қўллаб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Албатта, суд З.Рўзиқулованинг ҳеч жойда ишламаётгани, 5 нафар фарзанди борлиги, қилган жиноятида қаттиқ пушаймонлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартлига алмаштирилди ва уч йил синов муддати белгилаб берди.

Мавзуга оид