АҚШ вице-президенти Майкл Пенс эълон қилинмаган ташриф билан Ироққа келди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Agence France-Presse (AFP) хабар берди.

 Маълумотга кўра, Пенс Бағдод ғарбидаги Айн ал-Асад ҳарбий базасидаги АҚШ ҳарбийлари билан учрашади.

Ўз навбатида Reuters агентлиги АҚШ вице-президенти ташриф давомида Ироқ ҳукумати раҳбари билан учрашишини хабар қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йил 26 декабрда Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келган ва у ердаги АҚШ ҳарбийлари билан учрашганди.