Жаҳон | 15:55 / 26.11.2019
8542
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонлик жарроҳлар беморнинг оғирлиги 7 килодан ортиқ буйрагини олиб ташлашди
Ҳиндистонлик жарроҳлар беморнинг оғирлиги 7,4 килограмм бўлган буйрагини олиб ташлашди, деб хабар берди BBC News.
BBC News эслатишича, одатда битта буйракнинг вазни 120-150 грамм атрофида бўлади. Нью-Деҳлидаги клиникалардан бирида буйракнинг аутосом-доминант ярим киста касаллиги билан оғриган беморнинг ғайриоддий улкан буйраги олиб ташланди.
Бу ирсий касаллик бўлиб, унда буйраклардаги киста ушбу органни ҳам катталаштирган ҳолда ўсиб кетади.
Гиннесснинг рекордлар китобида қайд этилган жаҳондаги энг оғир буйракнинг вазни 4,5 кг ҳисобланади. Аммо тиббиёт журналларида ёзилишича, Нидерландияда вазни 8,7 кг, АҚШда эса 9 кг келадиган буйрак олиб ташланган.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024