Жамият | 11:01 / 07.12.2019
9344
1 дақиқада ўқилади

«Нексия»дан таркибида қимматбаҳо металл парчалари бўлиши мумкин бўлган 20 килограмм қум топилди 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Гулчамбар қишлоғи ҳудудида «Нексия» русумли автоулов тўхтатилиб, текширилди. 

Postda.uz'нинг ёзишича, текширув пайтида автомашина салонидан полиэтилен қопга жойланган 20 килограмм қум топилди.

Суриштирув давомида автотранспорт воситаси ҳайдовчиси, Ғаллаорол тумани «Лалмикор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ш.Э. таркибида қимматбаҳо рангли металл парчалари бўлиши мумкин бўлган руда қумини Самарқанд вилоятидаги Зармитан тоғидан қазиб олганлигини билдирган.

Айни вақтда Ғаллаорол тумани ИИБ ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатларини амалга оширмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид