Ўзбекистон Республикасида бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4160-сонли қарори ҳамда 2019 йил 20 ноябрдаги «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4525-сонли қарори мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашда катта аҳамият касб этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4525-сонли қарорида қурилиш учун рухсатномалар бериш, электр таъминоти тизимига уланиш, кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш, кредит бериш ҳамда тўловга қобилиятсизликни ҳал этиш йўналишларидаги ислоҳотларнинг амалиётга татбиқ этилиши етарли эмаслиги натижасида «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботи тегишли индикаторлари бўйича мамлакатнинг рейтингдаги ўрни пастлигича қолаётгани қайд этиб ўтилган.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда барча соҳалар каби, қурилиш соҳасида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилишига қарамасдан, уларнинг мазмун-моҳияти жойлардаги ижрочиларга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорларга етиб бормаётгани, қонун ҳужжатларини амалиётда нотўғри қўллаш натижасида Ўзбекистон қурилиш соҳасида «Бизнес юритиш» («Doing Business-2020») йиллик ҳисоботида бор йўғи икки поғонага кўтарила олди (134-ўриндан

132-ўринга), ҳолбуки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга тўлиқ ва тўғри татбиқ этилиши билан анча яхши кўрсаткичларга эришиш мумкин эди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилда устувор йўналишлар бўйича ислоҳотларни жадаллаштириш, бу борадаги мақсадли параметрларни белгилаш ва таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда ҳам қурилиш соҳасида бугунги кунга қадар эски стандарт ва меъёрлар сақланиб қолаётгани, янги инновацион ечимлар ва лойиҳалар устида ишловчи мутахассислар тайёрлашга умуман эътибор қаратилмаётгани, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, қурилишга рухсатномалар бериш ва келишиш жараёнлари қоғоз шаклида амалга оширилаётгани, мутасадди ташкилотларда ўзаро электрон ҳамкорлик йўлга қўйилмаганини танқид остига олган эди.

Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-4525-сон қарорида 2020 йилнинг 1 январига қадар қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан хабарнома юбориш тартибини бекор қилиш (марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш объектлари бундан мустасно) ҳамда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳа ҳужжатлари юзасидан ижобий экспертиза хулосаси ва қурилиш иштирокчилари тўғрисидаги маълумотни давлат хизматлари марказлари томонидан