Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқидга жавоб: Вобкентдаги авария ҳолатидаги кўприк давлат дастури асосида қайта таъмирланади
Kun.uz сайтида 10 декабрь куни «Вобкентдаги абгор кўприк тузатилиши сўралганда, у ерда ҳаракат тақиқлаб қўйилди холос» сарлавҳаси остидаги фотомурожаатда Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги «Ўзбакон» маҳалласида жойлашган Аму-Бухоро канали устидаги кўприкнинг абгор ҳолати ҳақида ҳикоя қилинган эди.

Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати таҳририятга мазкур мурожаат юзасидан расмий муносабат тақдим этди.
«Мурожаат ўринли ва бу манзилдаги кўприк таъмири ниҳоятда долзарб, — дейилади расмий муносабатда. — Бу борада Президентимизнинг 2019 йил 9 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5890-сонли Фармони ҳамда «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4545-сонли қарори қабул қилинди.
Эндиликда, жумладан, Бухоро вилояти ҳудудидаги барча автомобиль йўллари ва кўприклар 2020 йил 1 мартга қадар тўлиқ хатловдан ўтказилади. Хатлов натижалари асосида автомобиль йўллари ва кўприкларнинг қайси идора ёки ташкилотга мансублигига аниқлик киритилиб, таъмирталаб йўллар ва кўприкларни давлат дастурига киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Шунга мувофиқ, Вобкент тумани «Ўзбакон» МФЙдаги қишлоқ ички йўлида Аму-Бухоро канали устидаги кўприкни таъмирлаш ишлари туман ҳокими таклифига асосан 2020 йил «Минтақавий йўлларни таъмирлаш дастури»га киритилади ва бундаги аҳволни тубдан яхшилаш чоралари кўрилади.
«Кўприк авария ҳолатидалиги сабабли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ўзаро ҳамкорлигида транспорт воситалари хавфсизлик ҳаракатини таъминлаш мақсадида кўприкда тупроқ уюми тўлдирилиб, пиёдалар ҳаракатланиши учун имконият яратилди ва транспорт воситалари ҳаракати чекланди.

Ҳозирда транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мазкур авария ҳолатидаги кўприкдан ташқари унча узоқ бўлмаган, яъни 2–3 километр масофада бошқа йўл ҳам мавжуд», — дея Вобкент тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумоти келтирилади муносабатда.
Мавзуга оид
09:22 / 14.09.2020
Бухорода кислород ишлаб чиқарувчи ускуна ўғирланди
08:00 / 19.05.2019
Йўқолиб қолган бухоролик мактаб ўқувчилари Самарқанддан топилди
14:19 / 16.05.2019
Бухорода бир мактабнинг икки ўқувчиси йўқолиб қолди
10:00 / 22.04.2019