Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аукционда ютган шахс учун ҳокимнинг қарори керак эмас» - Адлия вазири ер ажратиш тартиби тўғрисида гапирди
«2019 йилда энг кўп авж олган, охиригача ҳал қилинмагандек туюлган муаммо ер ажратиш масаласи бўлди. Ер ажратишни аукцион орқали амалга ошириш белгиланди, лекин шунда ҳам ҳокимликлар томонидан қонунбузарликлар содир этилган», − деди адлия вазири Русланбек Давлетов Сенатнинг 25-ялпи мажлисида берган ахборотида.
Вазирга кўра, 2018 йилнинг ўзида 527та ҳолатда туман ҳокимлари томонидан ҳеч қандай аукционсиз ер бериб юбориш ҳолатлари амалга оширилган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
“Ҳеч қандай аукцион ўтказмасдан шунчаки ўзининг қарори билан ерни бериб юбораверган. 300 гектар ер шунақа йўл билан кетган. Бунинг орқасидан 20 млрд сўм маблағ давлат бюджетига тушмай қолди. Аукционда ютганларга ҳам ери ўз вақтида ажратилмаган. Ҳокимнинг қарорини уч кунгача кутиш белгиланган эди. Аммо ҳокимлар икки ойдан олти ойгача имзо қўймасдан, сарсон қилиб чўзиб юраверган.
Эндиликда янги тартиб амалга киради. Ҳеч бир истисносиз барча ерлар аукцион орқали ажратилади. Аукционда ютган шахс учун ҳокимнинг қарори ҳам керак эмас. Аукцион протоколининг ўзи ердан фойдаланиш учун бемалол асос бўлади. Бу борада ҳокимликларнинг ваколатларини қисқартирдик”, − деди Русланбек Давлетов.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026