Барча судларни битта судга бирлаштирмоқчимиз - Фарҳод Эшонқулов
«Адолат» социал-демократик партияси раҳбари ўринбосари Фарҳод Эшонқулов Uzreport телеканалидаги дастурда иштирок этди.
Фарҳод Эшонқулов сайловолди дастури тўғрисида гапириб, партиянинг асосий мақсадларидан бири бу суд тизимини ислоҳ қилиш эканини билдирди:
«Бугун суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш зарур. Ўзбекистонда тўртта суд мавжуд: жиноий, маъмурий, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича. Улар тўрт хил йўналиш ва турли биноларда ишлайди. Фуқаролардан кўплаб шикоятлар келиб тушди. Масалан, улардан бири қайсидир иш бўйича фуқаролик судига мурожаат қилганида, уни маъмурий судга, у ердан эса иқтисодий судга юборишганидан шикоят қилди. Охир-оқибат, киши таниш излай бошлайди ва у орқали ҳамма нарсани ҳал қилишга интилади, бу эса коррупцияга олиб келади.
Шунинг учун биз барча судларни битта судга бирлаштирмоқчимиз. Шунда фуқаролар битта бинога келиб, у ерда ўзларининг барча масалаларини ҳал қилишади».
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024