Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари қабул қилинади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 3 мартдаги ПҚ-4265-сон “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон “Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари билан йиллик молиявий ҳисоботнинг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га мувофиқ эълон қилиниши ва уни Аудитнинг халқаро стандартлари (АХС) асосида ташқи аудитдан ўтказилиши назарда тутилган;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан АССА (Аssociation of Chartered Certified Accountants) ўртасида ҳисоб, аудит ва бизнесни бошқариш соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича касбий ўқитишга, шунингдек нодавлат таълим муассасаларини ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказишга кўмаклашиш тўғрисидаги Меморандумни имзолаш учун ишлар олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги МҲХСни жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланади ва унга қуйидаги функциялар юклатилади:
МҲХСни жорий этиш жараёнини, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан молиявий ҳисоботни МҲХСга мувофиқ ўз вақтида эълон қилишини мониторинг қилиш ва ушбу қарорда назарда тутилган талабларнинг бажарилиш натижадорлигини таҳлил қилиш;
МҲХС соҳасида мутахассисларни тайёрлашда жаҳоннинг илғор тажрибасини оммалаштириш ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ва ўқув марказларини босқичма-босқич аккредитациядан ўтказиш бўйича бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш;
ўқув жараёнининг, имтиҳонларни ўтказиш ва улар натижаларини баҳолашнинг ҳамда сертификат беришнинг шаффофлигини таъминловчи жаҳоннинг илғор тажрибасини ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда МҲХС бўйича сертификатлашнинг самарали тизимини ташкил этиш;
















