Сенатор мажбурий меҳнатга сабаб бўлаётган омилни маълум қилди
Сенатнинг 25-ялпи мажлиси ўз ишини давом эттиряпти. Кун тартибига кўра, сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.
Қонун муҳокамаси давомида сенатор Муҳаммаджон Мақсудов болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат йиллар давомида оғриқли нуқталардан бўлганини айтиб ўтди. Қонунга айрим тузатиш ҳамда ўзгартиш киритиш эса ҳуқуқий асослар ва нормаларни янгилашга олиб келаётганини таъкидлади.
Муҳаммаджон Мақсудовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мажбурий меҳнатнинг вужудга келишига сабаб бўлаётган омиллардан бири бу - меҳнат муносабатларининг тегишлича расмийлаштирилмаётганидир.
“Масалан 2017-2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида иш берувчи томонидан меҳнат шартномалари расмийлаштирилмаганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлиги туфайли 10 минг 984 нафар фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари бузилган. Ўз ўрнида меҳнат дафтарчаларини юритиш қоидаларининг бузилиши оқибатларида 8 минг 522 нафар ходимнинг меҳнат стажини белгилаш, иш ҳақини ҳисоблаш, пенсиянинг имтиёзли даврини белгилашда муаммолар келиб чиққан. Шу боис ҳам фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бу қонунда бир неча нормалар белгиланяпти”, - дея сенаторнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Сенаторнинг сўзларига кўра, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлиги учун энди жиноий жавобгарлик бор. Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартибини бузиш, ўзини-ўзи банд қилганлик ҳуқуқларини бузиш ва вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш талабларини бузилганлик учун эндиликда маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024