Танзила Норбоева: Халқимиз ўзи сайлаган депутатни ёки сенаторларни танийдими?
Ялпи мажлисни очиб бериш давомида сўзлаган нутқида Сенат раиси Танзила Норбоева халқ билан мулоқот, хусусан фуқаролар билан ишлаш тизимига оид фикрларини билдирди.
“Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган қатъий талаблар асосида халқ билан мулоқот, жумладан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш барча даражадаги давлат идоралари фаолиятининг асосий мезонларидан бирига айланди.
Ўтган даврда бу борада Сенатда ҳам муҳим қадамлар қўйилди. Аввало, Сенатнинг виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Сенаторлар томонидан жойларда сайёр қабуллар ташкил этиш мунтазам йўлга қўйилди, ҳамюртларимизни ташвишга солаётган масалалар юзасидан зарур чоралар кўрилди.
Маҳаллий кенгашларда юзлаб муҳокамалар ташкил этилди. Ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва бошқа турли даражадаги мутасаддиларнинг ҳисоботларини эшитдик. Кўплаб қарорлар, чора-тадбирлар, “Йўл хариталари” қабул қилдик. Уларнинг ижросини қатъий назоратга олдик ва улар бажарилмоқда.
Бироқ, ўтган даврда халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш борасида кўзлаган марраларимизга етдик, дея оламизми? Оддий одамлар ушбу жараёнлардан хабардорми? Фуқаролар парламент аъзолари ҳудудга келиб, уларни қийнаётган масалаларда ўрганишлар ва таҳлиллар ўтказаётганини биладими, билган тақдирда ҳам улар билан юзма-юз кўришиб, ўз муаммоларини рўй-рост айта оляптими? Умуман, халқимиз ўзи сайлаган депутат ёки сенаторларни танийдими?
Афсуски, бундай саволларга тўлиқ ижобий жавоб бериш қийин”, - дея Танзила Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:03 / 25.11.2024
Ўзбекистонда «Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик» тадбирларига старт берилди
16:12 / 22.11.2024
Танзила Норбоева Россияда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясида иштирок этди
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024