Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Актам Ҳайитов: «Сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган ҳудудларда кўнгилочар масканларни кўпайтириш керак»
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.
Унда сиёсий партиялар дебати ўтказилмоқда. Тадбирда тарихий маданий меросни асраб-авайлаш, Ўзбекистоннинг халқаро имижи, туризмни ривожлантириш, бағрикенглик ғоясини тарғиб қилиш масалалари бўйича фикр алмашилмоқда.
ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитовга кўра, туристлар кўп ташриф буюрадиган ҳудудларда кўнгилочар масканларни кўпайтириш керак.
«Ким дам олишни хоҳламайди? Ҳамма хоҳлайди. Биз зиёрат туризми, овқат туризми каби соҳаларни ривожлантиришимиз керак. Барча учун қулай шароит яратиш шарт. Бу масалада Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳам ишлаши зарур.
Сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган ҳудудларда кўнгилочар масканларни кўпайтириш керак. Улар муқаддас қадамжолар жойлашган ердан алоҳида, махсус ҳудудларда барпо этилиши лозим», - дейди Актам Ҳайитов.
Мавзуга оид
10:18 / 11.03.2026
Пойтахтда туризм ва маданият йўналишига янги раҳбар тайинланди
12:22 / 22.01.2026
Ургутдаги бино бузилишига Маданий мерос бошқармаси ва ҳокимлик изоҳ берди
13:00 / 11.12.2025
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилди
16:13 / 05.12.2025