Speedtest.net платформаси маълумотларига кўра, жаҳонда симли интернетнинг ўртача тезлиги 70 Мбит/сни ташкил этади. Ўз навбатида, 100 Мбит/с — 62 мамлакатдан 55тасида таклиф этиладиган тезликдир.
Польша, Руминия, Франция ва Сингапур каби давлатларда йирик интернет провайдерлар бундай «паст» тезликни таклиф қилмайди. Польша ва Руминияда минимал тезликдаги тариф — 150 Мбит/с, Францияда — 200 Мбит/с, Сингапурда — 500 Мбит/с.
100 Мбит/с тезликдаги интернет қаерда арзон?
Рўйхатда қайд этилган мамлакатлар орасида 100 Мбит/с тезликдаги интернет учун энг катта тўловни ЖАР аҳолиси тўлайди — ойига ўртача 87 доллар. Исландия ва Норвегияда бу тезликдаги интернет учун ойига 69 доллар тўланади.
Шарқий Европадаги айрим давлатларда 100 Мбит/с тезликдаги интернет учун тўлов жудаям арзон: Молдовада — ойига 9,66 доллар, Россияда — 7,68 доллар ва Украинада — 6,19 доллар.
Picodi.com аналитиклари Ўзбекистонни 100 Мбит/с тезликдаги интернет учун тўловнинг қимматлиги бўйича 11-ўринга қўйишган. Уларнинг маълумотига кўра, Ўзбекистонда бу тезликдаги интернет учун ойига 51,22 доллар тўланади. (Айни пайтда «Ўзбектелеком» ойига 599 минг сўм эвазига (62 доллар) 100 Мбит/с тезликдаги чекланмаган интернет тарифини таклиф этмоқда.

Бир хил нарх – ҳар хил тезлик
Аналитиклар шунингдек, ойига 20 доллар эвазига қандай тезликдаги интернетга эга бўлиш мумкинлигини кўриб чиқишди. Уларга кўра, Венгрия, Ҳиндистон, Латвия, Молдова, Руминия ва Украинада ушбу нархга 1 Гбит/с тезликдаги интернетдан фойдаланиш мумкин.
Тожикистонда эса 20 долларга 1 Мбит/с тезликдаги интернетга эга бўлинади.
Ўзбекистондаги кўрсаткич 20 Мбит/с деб эътироф этилган.

Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга оширилди (ми?)
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбектелеком» АК 2018 йил 1 декабрдан Ўзбекистондаги интернет тезлиги 10 баробарга оширилишини











