ЕОИИга киришга ҳеч ким бизни мажбурлай олмайди – Илҳом Неъматов
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Kun.uz'га берган интервьюсида Ўзбекистоннинг Евроосиё иттифоқига аъзо бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. У Қирғизистон томонидан Ўзбекистонга қарашли Сўх эксклавига олиб борадиган йўлнинг очилганидан икки кун ўтиб ёпиб қўйилгани Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши учун қилинаётган навбатдаги босим эмаслигини таъкидлади.
«Ўтган сафар ҳам айтганман, яна қайтариб айтаман. Евроосиё иттифоқига киришга бизни ҳеч ким мажбурлай олмайди. Чунки Ўзбекистон – ниҳоятда салоҳиятли, нафақат минтақада, балки бутун дунёда катта обрўга эга бўлган давлат. Манфаатларимизга жавоб берсагина кирамиз. Ҳозирги кунда экспертлар томонидан бу масаланинг ижобий томони, салбий томони ўрганиляпти. Ўрганиш натижаси тарозига қўйилгандан кейин, ижобий томони тарози палласини босиб кетса, биз [иттифоққа] кирамиз, салбий томони босиб кетса, демак, уни ўйлаб кўрамиз.
Лекин Ўзбекистоннинг иқтисоди тобора кенгайиб бормоқда, ўсиб бормоқда. Бунинг учун нима керак? Бозор керак, майдон керак. Асосий майдон қаерда? Қозоғистонда ва Россияда. Шундан келиб чиққан ҳолда иқтисодий манфаатимизга жавоб беришини ўйлаб бу ташкилот билан яқин ҳамкорлик қилишимиз керак», дейди Илҳом Неъматов.
Аввалроқ Илҳом Неъматов ЕОИИ масаласида Ўзбекистон биринчи навбатда миллий манфаатларга таянишини таъкидлаган, Ўзбекистондаги 4та партия ЕОИИга аъзоликни ёқлашини тасдиқлаган, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Ўзбекистон ЕОИИга қўшилгандан кейин патент тўлови бекор бўлишини айтган эди.
Ўзбекистонлик ва хорижий экспертлар Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишига эътироз билдиришган.
Мавзуга оид
14:38 / 07.11.2024
«Туркий давлатлар ташкилоти ЕОИИга рақобатчи бўлади» – қирғиз сиёсатшуноси
22:40 / 19.10.2024
Миллион долларлик лицензия, ЕОИИга рад жавоби ва 2х ЯИМ прогнози — ҳафта дайжести
21:12 / 17.10.2024
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди — Акмал Саидов
23:00 / 08.10.2024