Жаҳон | 10:50 / 22.12.2019
46797
2 дақиқада ўқилади

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонга оддий рейсда қайтишига тўғри келди

Фото: vb.kg

Қирғизистон президентининг ТУ-154 самолёти 20 декабрда техник носозлик сабабли Санкт-Петербургдан уча олмади. Бу ҳақда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари Қирғизистон транспорт ва йўллар вазирлиги қошидаги фуқаролик авиацияси агентлигига асосланиб маълум қилган. 

Шу сабабли Санкт-Петербургда Евросиё олий иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этган Сооронбай Жээнбеков Бишкекка оддий рейсда қайтишига тўғри келган.

Аввалроқ қирғизистонлик депутатлар президент самолётининг ўзгартирилишини бир неча бор таклиф қилишган. Жумладан, депутат Абтандил Кулбараков 2018 йилда парламент йиғилишларидан бирида Жээнбековнинг бундай эски самолётда учиши номақбуллигини айтган. 

“Давлат раҳбари 1993 йилда ишлаб чиқарилган ТУ-154’да учади. У 25 йил аввал ишлаб чиқарилган. Мен бу самолётда ишчи сафарлар вақтида парвозлар амалга оширилишини тушунишим мумкин, аммо расмий сафарлар вақтида бунга йўл қўйиб бўлмайди. Боз устига, бундай вақтда президентга ҳукумат аъзолари, депутатлар ва журналистлар ҳамроҳлик қилади”, деб айтган депутат.

Мавзуга оид