Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МТВ боғча мудирасини ишдан бўшатиш мақсадида болаларни заҳарламоқчи бўлган икки аёлнинг аудиоёзуви бўйича баёнот берди
Жорий йилнинг 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда шахси номаълум икки аёлнинг ўзаро суҳбати ёзилган аудиоёзув тарқалди.
Телефон мулоқотидан суҳбатдошлар боғча болаларини заҳарлаш йўли билан боғчанинг Дилором исмли мудирасини ишдан олиш ниятида экани маълум бўлади.
«Болаларни кучли «отравление» қиладиган бирон нима топиб, гўшт ичига солиш керак. Биляпсизми, Бекобод шаҳрида тинимсиз шунақа чиқяпти, [натижада] мудирларни ишдан олиб ташлаяпти-ку. Юз фоиз кетади мудираси ҳам, завхози ҳам, ўзи ҳам... Ҳаммаси жавобгарликка тортилади. Бирор-бир врач танишингиз йўқми?», – дейди аёллардан ёшроғи. У суҳбатдошининг қизи аптекада ишлашини билиб, уни қизидан бу борада маслаҳат олишга кўндирмоқчи бўлади.
Ўз навбатида, аудиодан исми Сожида экани англашиладиган, овозига қараганда ёши каттароқ иккинчи аёл шеригининг таклифини ўйлаб кўришга ва қизидан дори ҳақида сўрашга рози бўлади.
Мактабгача таълим вазирлиги ушбу ҳолат бўйича текширув бошлаганлигини маълум қилди. Ҳолатни ўрганиш бўйича барча маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилиши айтилади.
“Текширув натижалари ҳақида батафсил хабар бериб борамиз”, - дейилади Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати.
Мавзуга оид
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
10:01 / 24.02.2026
“Жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаяпти” – Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 дан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
19:10 / 10.01.2026
Nestlé NAN хавотири: болаларда заҳарланиш белгилари борлиги айтиляпти
15:00 / 28.11.2025