Ўзбекистонда 2020 йил 31 декабрь кунига қадар янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати белгиланган.


ДХА Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур давлат хизмати бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам мурожаатчиларга тез ва қулай тарзда кўрсатиб келинмоқда.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштириш ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этилганда амалга оширилади.
Қарорга қўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланган.
Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги 7 та туманларида яъни Мирзо-Улуғбек, Миробод, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой, Яшнобод туман Давлат хизматлари марказлари орқали ушбу давлат хизмати кўрсатиб келинмоқда.






