Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония соҳиллари яқинида етти кишининг жасади бўлган қайиқ топилди
Япон соҳилбўйини қўриқлаш хизмати шимолий кореялик деб тахмин қилинаётган етти кишининг жасади бўлган қайиқни топди. Бу ҳақда Kyodo хабар берди.
Хабарда айтилишича, қайиқ 27 декабрь куни Ниигата префектурасидаги Садо ороли соҳилида аниқланган, аммо ёмон об-ҳаво туфайли у эртаси куни текширилган.
Соҳилни қўриқлаш хизмати ходимлари қисман чириб кетган еттита жасадни топишди.
Текширув пайтида ёғоч қайиқнинг бортида корейс иероглифларига ўхшаш қизил бўёқдаги ёзувлар аниқланди. Мутахассислар ҳалок бўлганлар КХДР фуқаролари бўлган-бўлмаганлигини текширмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026