Якунланаётган йил АҚШда оммавий қотилликлар сони бўйича рекорд қайд этилди
АҚШда 2019 йилда оммавий қотилликлар сони бўйича тарихдаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди.
Ассошиэйтед пресс агентлиги, USA Today нашри ва Шимолий-Шарқий университет ўтказган тадқиқотдан маълум бўлишича, якунланаётган йилда 41 ҳодиса ва 211 қурбон қайд этилган. Бир ҳодисада ҳужум қилувчидан ташқари 4-5 киши ҳалок бўлса, бу оммавий қотиллик ҳисобланади.
АҚШда 2019 йилдаги энг йирик оммавий қотилликлар май ойида Виржиния-Бич (Виржиния штати, 12 киши) ва августда Эль-Пасода (Техас, 22 киши) рўй берган хунрезликлар бўлди.
Тадқиқотга кўра, энг кўп оммавий қотилликлар Калифорнияда содир этилган.
41 ҳодисадан 33таси ўқотар қурол орқали содир этилган.
Бу статистика 2006 йилдан бошлаб ҳисобланган, аммо бундай тадқиқотлар 1970-йиллардан ўтказила бошлаган. Бунгача оммавий қотилликлар энг кўп содир бўлган йил 2006 йил бўлганди - 38.
2017 йилда эса оммавий қотилликлар сони бўйича бўлмасада, қурбонлар сони бўйича рекорд қайд этилганди - 224 киши. Ўша йилнинг октябрида Лас-Вегасдаги мусиқа фестивали чоғида отишма қурбонлари сони 59 кишини ташкил қилганди. Бу ҳодиса АҚШ тарихидаги энг қонли ҳодиса бўлганди.
Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, АҚШдаги оммавий қотилликларнинг барчаси ҳам кенг ёритилмайди, чунки баъзи қотилликлар жамоат жойларида эмас, оилавий сабаблар билан ёки гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида ҳам рўй беради.
Қуролга эгалик ҳуқуқи АҚШ Конституциясига иккинчи тузатиш билан мустаҳкамлаб қўйилган, оммавий қотилликлар кескин даражада ўсиши ҳам қонунчиликка ўзгартириш киритишга ва қурол савдосини назорат қилиш борасида ислоҳотларга олиб кела олмади.
Август ойида Техасдаги Эль-Пасо ва Оҳайодаги Дейтон шаҳарларида содир этилган отишмалардан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп автоматик винтовкалар савдосини тақиқлашга эрта экани ҳақида гапирганди. «Аммо мен, албатта масалани кўтараман. Эҳтиёж бор ва жуда кучли, қатъий ўзгаришлар киритилади», - деганди ўшанда Трамп. Оммавий отишмаларни у жиноятчиларнинг руҳий ҳолати билан боғлаганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024