Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин тез орада янги стратегик қурол тақдим этишга ваъда берди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян АҚШнинг унга душманона сиёсати бартараф этилмагунча стратегик қурол ишлаб чиқишни давом эттиришини ва тез орада янги стратегик қуролни тақдим этишини айтди. Бу ҳақда Ким Чен Иннинг Шимолий Корея Меҳнат партияси йиғилишидаги маърузасига иқтибос келтирган ҳолда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
“Шимолий Корея АҚШнинг душманона сиёсати бартараф этилмагунча ва Корея яриморолида барқарор тинчлик ўрнатилмагунча мамлакатни ҳимоялаш учун зарур бўлган стратегик қуролни ишлаб чиқишни давом эттиради. Тез орада биз ҳаммага Шимолий Корея эга бўлган янги стратегик қуролни кўрсатамиз”, деб айтган Ким Чен Ин йиғилишда.
Аввалроқ Ким Чен Ин Шимолий Корея ҳукумати мамлакат суверенитетини таъминлаш учун зудлик билан фаол чоралар кўриши кераклигини айтган.
Шунингдек, Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг АҚШ билан муносабатларга масъул бўлган ўринбосари Ри Тхэ Сон Пхеньян АҚШнинг икки томонлама мулоқотни давом эттириш ҳақидаги сўзларига бошқа ишонмаслигини айтган.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026