Спорт | 15:33 / 02.01.2020
56208
2 дақиқада ўқилади

Халқаро тўпурарлар рейтинги-2019: Элдор Шомуродов Месси, Лукаку ва Манени ортда қолдирди

Фото: KUN.UZ

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси ўз анъанасига биноан, йил давомида халқаро майдонларда энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

 Унга кўра, 2019 йил тақвими бўйича халқаро майдонларда энг кўп гол урган футболчи Криштиану Роналду бўлди. 34 ёшли ҳужумчи Португалия миллий жамоасида 14та, «Ювентус» клуби сафида еврокубокларда 7та голга муаллифлик қилган.

 Ушбу рейтингда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам ўрин олди. Ҳамюртимиз клуби сафида халқаро ўйинларда майдонга тушмаган бўлса-да, миллий жамоа сафида 13та голга муаллифлик қилди.

 Эътиборлиси, халқаро ўйинлардаги голлари сони бўйича Элдор Шомуродов 11-ўринда қайд этилиб, Сардор Озмун, Лионель Месси, Габриэль Жезус, Сон Хён Мин, Садио Мане, Ромелу Лукаку сингари ҳужумчиларни ортда қолдирди.

 2019 йилда халқаро майдонда энг кўп гол урган ҳужумчилар: (01.01.2019 - 31.12.2019)

Мавзуга оид