Жамият | 10:14 / 04.01.2020
20562
2 дақиқада ўқилади

Бухорода мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлди

Фото: Тергов департаменти

2019 йил 2 январь куни тахминан соат 18:10ларда 26 ёшли Ф.Н. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинасини Бухоро вилояти Пешку тумани “Жонгелди” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-61-сонли автомобиль йўли бўйлаб, А-380-сонли халқаро автомобиль йўли томон бошқариб келаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган ҳайдовчи, 24 ёшли Д.Қ.нинг бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинанинг орқа қисмига бориб уриши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада ҳайдовчи Ф.Н.нинг бошқарувидаги Cobalt автомашина йўловчилари. 49 ёшли Ғ.О. ва 43 ёшли Д.Ж.(аёл)лар олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган. 

Бундан ташқари, йўловчи, 26 ёшли И.И. олган тан жароҳатлари билан Газли шаҳарчаси марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид