Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чортоқда юз берган ЙТҲда бир киши вафот этди
2020 йил 2 январь куни соат 16:00ларда, Наманган вилояти Чортоқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-117 “Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ-Ласкидон” автомобиль йўлининг 45-км.да ЙТҲ содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, Наманган шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган М.Б. “Ласетти” русумли автомобилини бошқараётиб, руль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, Учқўрғон туманида яшаган, 1967 йилда туғилган С.Р. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.


Натижада “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси С.Р. тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
15:21 / 03.06.2026