Тошкент шаҳар жамоат транспорти - автобус ва метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш ишлари бошланди.
Транспорт вазирлиги ахборот хизматига кўра, дастлабки босқичда “Тошшаҳартрансхизмат” таркибидаги автобуслар электрон тўловларни қабул қилувчи мобил валидаторлар билан таъминланди ҳамда стационар валидаторларни автобус электрон тизимига интеграция қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, 3 январдан эътиборан махсус транспорт тўлов карталари сотувга чиқарилди. Тўлов карталарининг нархи 11 000 сўмни ташкил этади. Ҳар бир картага олдиндан бир марталик тўлов миқдори юкланган. Карта орқали бир марталик йўл ҳақи 1 400 сўм.

Қайд этилишича, йўловчилар мазкур турдаги карталарни бошқа савдо нуқталари қатори жетон ҳамда ойлик йўл чипталари билан савдо қилувчи қуйидаги шохобчалардан харид қилишлари мумкин. Савдо нуқталари:
Сариқ кўл бекати
Шимолий вокзал бекати
МУМ бекати
Тўқимачилик комбинати бекати
Машинасозлар бекати
М.Чиланзар/Корзинка бекати
Машина бозор бекати
Паркент бозори бекати
Чимён дўкони бекати
Фарғона бозори (Рисовый) бекати
Олой бозори (марказ. Дар. томон.) бекати
Хадра бекати
Қўйлиқ-2 шоҳ бекати
Фарғона бозори (Рисовый) 2-бекати
Авиасозлар бозори (Кадышева) 2-бекати
Юнусобод 2-квартал бекати
Фарҳод бозори бекати
Беруний метроси бекати
ГРАНД (Россия) меҳмонхонаси бекати
Фарҳод бозорчи Лутфий кўчаси бекати
Юнусобод 3-квартал бекати

















