Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IKEA жавон сабабли ҳалок бўлган боланинг оиласига 46 млн доллар тўлаб беради
IKEA компанияси устига комод тушиши оқибатида ҳалок бўлган боланинг ота-онасига 46 млн доллар тўлаб беришга рози бўлди. Бу ҳақда боланинг оиласи адвокатларига таяниб The New York Times нашри хабар берди.
Таъкидланишича, бахтсиз воқеа 2017 йилда юз берган. 2 ёшли Жозеф Дудек устига IKEA ишлаб чиқарган 32 килограммли жавон тушиб кетган. Бунинг оқибатида бола олинган жароҳатлардан вафот этган. 2018 йилда боланинг ота-онаси компания устидан судга шикоят қилган.
Даъво аризасининг мазмуни шундан иборат бўлганки, IKEA компанияси Malm деб номланган комодлари ишлатилиши вақтида тушиб кетиши мумкинлигини билган, бироқ харидорларни уларни деворга қотириш зарурлигидан огоҳлантирмаган. Ушбу турдаги комод 2016 йилда АҚШда сотувдан олинган.
Бола ота-онасининг таъкидлашича, улар мебель ишлаб чиқариш соҳасидаги назорат қатъийлаштирилишини қўллаб-қувватловчи ташкилотларга 1 млн доллар хайрия қилмоқчи.
Мавзуга оид
22:40 / 22.02.2026
Онасиз маймунча IKEA компаниясига миллионлаб доллар фойда келтирди
23:14 / 12.01.2025
Полшада ўтган йил йўқолган миналар IKEA дўконидан топилди
13:26 / 28.06.2024
Газета: IKEA концерни Украинага қайтяпти
10:43 / 30.10.2021