Бошқа қимматбаҳо металлар нархи ҳам ошиб кетди. Палладийнинг бир унцияси баҳоси рекорд - 2030,28 долларга етди.
Кумуш нархи ҳам максимумни қайд этди ва бир унцияси 18,5081 долларни ташкил қилмоқда.
Агентликнинг ёзишича, Goldman Sachs таҳлилчилари олтин нархи нефт нархига нисбатан тезроқ ошишини кутишмоқда.
2 январдан 3 январга ўтар кечаси Ироқда Америка армиясининг зарбаси оқибатида Эрон генерали Қосим Сулаймоний ҳалок бўлгач, АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар кескинлашди.












