Шон-шараф музейини ривожлантириш жамоат фонди ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Молия вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Шон-шараф музейини ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Фонд маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланади:
пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг, шунингдек, бошқа хорижий донорларнинг грантлари;
Фонднинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган даромадлар бўйича тушумлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгиланишича, Фонд маблағлари:
а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида очиладиган ҳисоб рақамда жамланади;
б) қуйидаги мақсадларга:
Шон-шараф музейи учун тарихий экспонатлар, ашёлар ва коллекциялар, уруш қатнашчиларининг орден-медаллари, шахсий буюмлари ҳамда уруш даври ёдгорликларини харид қилиш;
Шон-шараф музейи экспозицияларини яратиш;
Шон-шараф музейини жорий ва капитал таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирлар ўтказиш учун сарфланади.
















