Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ички ишлар вазирининг жазони ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари тайинланди.
Вазирлик хабарида айтилишича, генерал-майор Баҳодир Йўлдошевич Мирзараҳимов ички ишлар вазирининг жазони ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.
Баҳодир Мирзараҳимов тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи тайинланди.
Қайд этилишича, полковник Баҳромбек Қаҳраманович Адилов Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллади.
Бундан олдин, полковник Ҳасан Ботиров Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондони лавозимига тайинлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026