Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонига энди шенген, Буюк Британия ва АҚШ визаси билан ҳам кириш мумкин
Ар-Риёд / Фото: adznano3/Shutterstock
Саудия Арабистони ҳукумати АҚШ, Буюк Британия ва шенген визасига эга хорижликларнинг мамлакатга визасиз киришига рухсат бермоқда.
Saudi Gazette хабарига кўра, бунда Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва шенген зонасининг туристик ва бизнес сафарига оид визаси ҳақида гап кетмоқда.
Яъни эндиликда бундай виза соҳиблари, қайси давлат фуқароси эканидан қатъи назар, Саудия Арабистонига кира олади.
Сайёҳлар бу уч визадан бири орқали Саудия Арабистонига киришлари учун виза берган давлат ҳудудига камида бир марта борган бўлишлари ва Саудия Арабистонини тарк этаётган пайтда визанинг амал қилиш муддати тугамаган бўлиши керак.
Gulf Business'нинг қайд этишича, ҳозирда 49та давлат фуқаролари электрон тартибда Саудия Арабистонига кириш визасини олиш ҳуқуқига эга. Янги тартиб мамлакатга саёҳлар оқимини ошириш чораларидан бири сифатида жорий қилиняпти.
Маълумот учун, шенген визаси – Европа Иттифоқига аъзо 28 давлатдан 26тасига кириш ҳуқуқини беради.
Мавзуга оид
13:58 / 06.05.2026
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026