Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда номаълум вирус тарқалмоқда. Ўзбекистон ТИВ фуқароларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди
Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Хитой расмий идоралари 2020 йил 11 январь куни Ухан шаҳрида коронавируснинг янги типидан вафот этган биринчи фуқаро ҳақида хабар берди.
ТИВ хабарида айтилишича, Ухан шаҳри соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси тарқатган маълумотга биноан бугунги кунда 40 дан ошиқ киши касалланган, яна юзга яқин киши тиббий кузатув остида.

Касаллик тарқатувчиси «коронавируснинг аввал маълум бўлмаган типи» ҳисобланади. Олимлар томонидан вирус геноми ўрганиб чиқилди.
Элчихона консуллик бўлими Ухан шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан тушунтириш ишлари ўтказди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой, хусусан унинг Хубей провинцияси ва Ухан шаҳрида бўлиб турган ёки бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақирган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026