Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon Ҳиндистон кичик ва ўрта бизнесини онлайн-савдога улаш учун 1 млрд доллар ажратади
Amazon Ҳиндистон кичик ва ўрта бизнесини онлайн-савдо бозорига олиб чиқиш учун 1 млрд доллар ажратади. Бу ҳақда компания асосчиси Жефф Безос Ҳиндистонга ташрифи вақтида маълум қилди.
BBC News хабар қилишича, Безос Ҳиндистонни XXI асрда бизнесни ривожлантириш учун энг асосий бозор деб атаган. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Amazon 2025 йилга келиб Ҳиндистоннинг 10 млрд долларлик маҳсулотларини экспорт қилади.
Ҳозирда компания бу мамлакатга 5,5 млрд долларлик инвестиция киритган.
Хабар қилинишича, Безоснинг Ҳиндистонга уч кунлик ташрифи кичик бизнес вакилларининг норозиликларига сабаб бўлади. Уларнинг фикрича, Amazon ўз платформасида арзон нархларни таклиф этиб уларни даромадларидан маҳрум қилмоқда.
Мавзуга оид
11:04
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026