Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини оптималлаштириш ва кейинчалик болалар контингентини ҳисобга олган ҳолда, уларни давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларига ўзгартириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

Мактабгача таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти бўйича ўтказилган таҳлили асосида Давлат бюджети маблағларидан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 130 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларни, хусусан:

56 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари этиб;

74 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари этиб қайта ташкил этилади.

Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайта ташкил этилаётган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган махсус мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тадбирлари режасини тасдиқлайди ва амалга оширади.

Белгилаб қўйилишича:

қарорда назарда тутилган тадбирлар амалдаги штат бўйича ходимларнинг сони ва давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш учун бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;

давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тармоғининг оптималлаштирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, шу жумладан уларни тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, коррекция воситалари, дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади;