Ла Лига президенти Хавьер Тебас чемпионатнинг 2-даврасидан ўрин олган «Реал» – «Барселона» ўйини санасини маълум қилди, деб хабар беради Аs.
«Эл Класико» 1-март, якшанба куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг 1-даврада «Камп Ноу»да ўтган ўйинида ҳисоб очилмаганди.














