Жорий йилнинг 15 январь куни Шеробод тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, туман фаоллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия аввалида Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашига янги сайланган депутатларга депутатлик кўкрак нишонлари ҳамда гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.





Сессия кун тартибида:
1. 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.
2. Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.
3. Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.
4. Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.
5. Ташкилий масала.
6. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш масалалари кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман сайлов комиссияси раиси И.Жўраевнинг халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақидаги ахбороти эшитилди. Навбатдаги халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш масаласи юзасидан сессия котиби, туман Кенгаши депутати Б.Ризвановнинг ахбороти эшитилди ҳамда халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор тасдиқланди. Сессия ишида кун тартибидаги Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисидаги, халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида қарор лойиҳалари туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан тасдиқланди.




















