Иброҳим Абдураҳмонов «Сколково» директорлар кенгаши раиси, миллиардер Виктор Вексельберг билан учрашди
Жорий йилнинг 17 январь куни “Сколково” жамғармаси директорлар кенгаши раиси, “Ренова” компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси Виктор Вексельберг раҳбарлигидаги делегацияни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов қабул қилди.
И.Абдураҳмонов Инновацион ривожланиш вазирлиги делегациясининг Россия Федерациясига, жумладан, “Сколково” технопаркига қилинган ташриф давомида эришилган келишувлар ва улар бўйича ҳозирги кунда олиб борилаётган ишлар борасида гапириб берди.
В.Вексельберг ўз навбатида инновацияларни ривожлантириш мақсадида вазирликнинг ташкил этилиши Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, жумладан иқтисодиётни ривожлантиришда устувор натижасининг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлар экан, Россия томони ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Россия делегацияси ўз навбатида Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддиларини 2020 йил май ойининг иккинчи ярмида “Сколково” жамғармасининг 10 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашишга таклиф этди.
Учрашув натижаларига кўра, инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов ва “Сколково” жамғармаси директорлар кенгаши раиси В.Вексельберг ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш борасида аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда ҳамкорлик олиб боришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
20:03 / 06.09.2024
“Сувдан ҳам жиддийроқ муаммо – ернинг шўрланиши бўляпти” - қишлоқ хўжалиги вазири
19:57 / 20.01.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири халқаро форумда иштирок этди
13:37 / 25.10.2023
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига янги раҳбар тайинланди
12:15 / 09.06.2023