Жамшид Қўчқоров: Хуфиёна иқтисодиёт миллий иқтисодиётимизнинг 45 фоизига тенг
Бугун, 25 январь куни Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда иштирок этган Молия вазири Жамшид Қўчқоров хуфиёна иқтисодиёт ҳақида гапирди.
«Биринчи ўринда рақамли иқтисодиёт бугунги кунда замонавий ва миллий иқтисодиётларнинг қиёфасини ўзгартиряпти, унинг самарадорлигини оширяпти ва шаффофлигини кучайтиряпти. Президентимиз ўз мурожаатномасида пенсия масаласига тўхталиб ўтди. Яқин бир-икки йил ичида пенсия олиш учун битта паспортнинг ўзи кифоя бўлади, деб айтиб ўтдилар. Бу рақамли иқтисодиётга бевосита тегишли. Яъни бизнинг пенсия жамғармаси идоралари ҳар бир одам ҳақида маълумотга эга бўлади. Бугун ҳар бир туман, вилоятдаги пенсия жамғармасининг қиладиган иши архив ҳисобланади. Энди архивдаги ҳамма маълумотларни рақамлаштирамиз. Энди ҳеч ким [пенсия олишга ҳужжат тўплаш учун] ҳеч қаерга бормайди. Бу эса инсонларга ёрдам бўлади.
Яна бир бизнинг соҳага тегишли мисол келтиришим мумкин. Хуфиёна иқтисодиёт масаласига тўхталиб ўтмоқчиман. Хуфиёна иқтисодиёт бугунги кунда ҳар хил баҳоларга кўра бизнинг миллий иқтисодиётимизнинг 45 фоизига тенг. [Муаммони бартараф этиш учун] биринчи қадам қўйилди. Солиқ ислоҳоти амалга оширилди. Иккинчиси, янги солиқ тизимида тадбиркорлар ҚҚСни тўлайдиган бўлса, бу ҚҚСда ҳисоб-фактура ишлатилади. Шунча қоғоз ҳисоб-фактура орқали битта талоннинг ҳаракатини, яъни мендан унга, ундан бошқага ўтишини кўриш мумкин эмас.
Демак, биз электрон ҳисоб-фактураларни йўлга қўйяпмиз. Солиқ тўловчи Солиқ қўмитасидаги ўзининг шахсий кабинети орқали тегишли ҳамма маълумотларни киргизади. Шу асосда биз маълум бир товарнинг ҳаракатини кузатиб борамиз. Шу товар йўқ бўлиб кетмаслиги керак. Қачонки бу товар, маҳсулот ёки хизмат сотилиб, ўзлари солиқ тўласа, демак ўз эгасига етиб борган бўлади. Рақамли иқтисодиёт меҳнат унумдорлигини оширади. Шунинг учун ҳамма рақамли иқтисодиётга катта эътибор бериляпти», дея Жамшид Қўчқоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
13:25 / 19.10.2024
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони берилди
08:50 / 12.10.2024
«2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
22:19 / 11.10.2024