Мюнхендан унчалик узоқ бўлмаган ҳудудда 33 ёшли бемор ўтган ҳафта Шанхайдан учиб келган хитойлик ҳамкасби билан иш жойида мулоқот қилганидан кейин вирусни юқтирган. Бавария ери ҳукуматининг юқумли касалликлар билан курашиш гуруҳи раҳбари Андреас Цапфнинг айтишича, аёл Хитойдан қайтаётганда самолётда саломатлигида ўзгаришларни сезган.

Бу Германия ҳудудида коронавирус юқишининг биринчи ҳолати бўлди. Сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Цапф ваҳимага тушмасликка чақирди ва Германияда ҳозир грипп мавсуми эканлигини эслатди. Бавария ери соғлиқни сақлаш вазири Мелани Ҳумлнинг айтишича, бемор «ўзини яхши ҳис қилмоқда». 

Хавфли коронавирус кучаймоқда. Хитой ҳукумати янги тақиқлар жорий этди

Шунингдек, Японияда муқаддам Уханда бўлмаган 60 ёшли эркак вирусдан зарарланган. Тахминларга кўра, сайёҳлик автобусининг ҳайдовчиси бўлган бу шахс вирусни уханлик бир гуруҳ сайёҳлардан юқтирган. Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили буни тасдиқлади. 

Ҳонгконг раҳбари Керри Лэм матбуот анжуманида тиббий ниқоб таққан ҳолда чиқиш қилмоқда / Reuters

Айни вақтда Япония Хитойдан ташриф буюрувчилар учун қўшимча текширувларни жорий этди.

Ҳонгконг ҳам Хитойнинг материкдаги қисми билан алоқани тўхтатган - рейслар қабул қилинмаяпти, темир йўл қатновлари ҳам бекор қилинган. Бу ҳақда шаҳар раҳбари Керри Лэм махсус матбуот анжуманида маълум қилди.

Коронавирус тарқалиши: Хитойликлар ниқоблар сотиб олишмоқда, аммо улар инфекциядан сақланишга ёрдам бера оладими?

«Мамлакат оғир аҳволда». Си Цзиньпин вирус тарқалиши тезлашаётганини маълум қилди, зарарланганлар сони 2 мингдан ошган

Кўплаб давлатларнинг ҳукуматлари Ухань ва унинг атрофидаги шаҳарлардан фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмоқда. Аммо Хитой ҳукумати карантин ҳолатидаги шаҳарлардан одамларни эвакуация қилишга розилик билдирмоқчи эмас.