ОАВни қўллаб-қувватловчи янги жамоат фонди қошида Жамоатчилик кенгаши шакллантирилмоқда
ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватловчи янги жамоат фонди қошида Жамоатчилик кенгаши тузилиши режалаштирилмоқда.
«Журналистика ва блогерлик фаолиятини ривожлантириш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташкил этилди.
Жамоат фондини таъсис этиш бўйича бир гуруҳ журналист ва блогерлар, масс-медиа соҳаси вакиллари ташаббускор гуруҳ сифатида ариза беришди, жумладан улар орасида Муҳрим Аъзамхўжаев, Қобил Хидиров, Лазиз Ҳамидов, Хушнуд Худойбердиев, Бобур Абидов, Мадина Нурманова, Аброр Исмоиловни кўрсатиш мумкин.
Шунингдек, Жамоат фонди қошида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлардан таркиб топган Жамоатчилик кенгаши тузилиши кўзда тутилган. Хусусан, медиа соҳасининг қуйидаги вакиллари Жамоатчилик кенгаши аъзолигига таклиф этилмоқда:
1) Азамат Атажанов (GazetaUz)
2) Умид Шермуҳаммедов (KunUz)
3) Муҳрим Аъзамхўжаев (DaryoUz)
4) Хуршид Далиев (HumanUz)
5) Қамариддин Шайхов (QalampirUz)
6) Абдуғани Абдураҳмонов (XabarUz)
7) Навбаҳор Имамова (AmerikaOvozi)
8) Қобил Хидиров (блогер)
9) Нозим Сафаров (блогер)
10) Али Қаҳҳоров (блогер)
11) Лазиз Ҳамидов (влогер)
(рўйхатни шакллантириш давом этмоқда)
Кенгаш таркиби тасдиқлангандан сўнг, улар томонидан масс-медиа соҳасини янада ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилади, журналист ва блогерларнинг эркин ахборот олиш ва тарқатишга оид фаолияти давомида дуч келган муаммоларини доимий равишда муҳокама қилиб боради ва уларнинг ечимини топиш, ахборот маконида нодавлат секторнинг ролини кучайтиришга кўмаклашиш, юзага келган зиддиятли масалаларни ҳал қилишда медиация институтини қўллаш чораларини кўради.
Масс-медиа соҳасига хорижий ва маҳаллий грантлар ва маблағлар жалб қилинади.
Жамоат фонди журналист ва блогерлар, шунингдек матбуот котибларининг малакасини ошириб бориш мақсадида доимий равишда ўқув семинарлари ташкил этиб боради. Сўз эркинлиги ва ахборот маконига оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича фаол жамоатчилик позицияси юзасидан мунтазам таклифлар ишлаб чиқади, дейилади Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди хабарида.
Мавзуга оид
22:35 / 14.04.2020
«Xavfsiz Yordam» лойиҳаси: Ижтимоий ҳимояга муҳтож минг нафар аёл учун 1 миллион сўмдан ўтказиб берилди
16:01 / 05.03.2020
Туҳмат ва ҳақорат: Журналистлар бошқалардан кўра оғирроқ жазога гирифтор этилиши адолатданми?
20:01 / 10.02.2020
Жамоат фонди сайтни Давлат тест марказидан ҳимоя қилмоқда
22:46 / 02.02.2020