Петербургда Путинга суиқасд қилишга чорлаган қирғизистонлик ҳибсга олинди
Санкт-Петербургнинг Октябрь туман суди келиб чиқиши қирғизистонлик бўлган 22 ёшли йигитни бинолар деворларига Россия президентига суиқасд қилишга чорловчи тасвирларни туширгани учун ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди.
Санкт-Петербург судлари матбуот хизматининг маълум қилишича, Муҳаммадазиз Эшматов исмли ушбу шахсга “вандаллик” ва “террорчилик фаолиятини амалга оширишга оммавий чақириқлар” моддалари билан таснифланувчи жиноятларни содир этиш айблови билдирилган.
Терговнинг аниқлашича, номаълум шахс интернет орқали И.Ф.Парпиев исмли шахс билан тил бириктириб, унга Россия президенти Владимир Путин тасвири кўринишидаги ва “Кўрсанг – ўлдир” (Увидишь - убей) ёзувли трафаретни тайёрлаш, сўнгра ушбу трафарет ва бўёқ ёрдамида Петербургдаги бир неча бинолар фасадига юқоридаги тасвирларни тушириш учун 5 минг рубль таклиф қилган.
Парпиев таклифга рози бўлган ва бунга Ишматовни жалб қилган. Улар Путинга суиқасд қилишга чорловчи тасвирларни 6 та бино деворига туширишган.
Таъкидланишича, Ишматов бу жиноятга алоқадорлигини тан олмаяпти. Суд қарорига кўра, у 27 мартгача панжара остида қолади.
Айни вақтда Парпиевга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўрилмоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, иккала гумонланувчи ҳам Қирғизистон фуқаролари ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024