Украина маданият, ёшлар ва спорт вазирлиги 2021 йилдан циркларда жониворлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрламоқда, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, жумладан, жониворлардан барча турдаги кўнгилочар-томоша тадбирларида фойдаланиш тақиқланади. 

Қайд этилишича, ҳужжат фаолияти жониворлар билан алоқадор соҳаларга татбиқ этилмайди.

"Масалан, кинология тақиқланмайди, жониворлар терапияси бекор қилинмайди ва жониворлар иштирокидаги спорт мусобақалари ҳам ўтказилади", - деб таъкидлади вазирлик вакили.

Маълумот берилишича, ҳозирда Украинадаги 7та давлат циркидаги томошаларда 317 та жонивордан фойдаланилади.