Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти «ГАИ»га янги бошлиқ тайинланди
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига янги раҳбар тайинланди.
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган полковник Равшан Азадбекович Юнусметов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига янги бошлиқ этиб тайинланди.
Подполковник Руслан Борисович Забиров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Руслан Забиров бунга қадар Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, ахборот-таҳлил бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Тошкент шаҳри Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган подполковник Музаффар Махаматгазиевич Сайдазимов Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Бундан аввалроқ полковник Улуғбек Мусаев Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
08:35 / 20.04.2026
26 минг доллар эвазига Ҳажга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
21:00 / 28.03.2026