Тошкент вилоятида дрондан фойдаланиб видеолавҳа олмоқчи бўлган шахслар ушланди
Тошкент вилоятида дрон аппаратидан фойдаланиб видеолавҳа олмоқчи бўлган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 февраль куни Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унинг давомида, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, 6-мавзеда яшовчи, 1995 йилда туғилган, вақтинча ишсиз Ў.Ш., Яшнобод тумани, Жарқўрғон кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган, вақтинча ишсиз Ю.С., Тошкент вилояти Тошкент тумани, “Гулистон” қишлоғида яшовчи, 1995 йилда туғилган, вақтинча ишсиз И.И. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Ёшлик” маҳалласи ҳудудида “PHANTOM-4”-русумли учувчисиз учадиган дрон аппаратидан фойдаланиб видеолавҳа олмоқчи бўлган вақтларида ушланган.
Улардан дрон аппарати холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб, текшириб кўриш учун далилий ашё сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
билдирилишича, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ-534-сонли Қонунига кўра Жиноят кодекси 244-4-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Мавзуга оид
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
12:50 / 18.10.2024