Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирусдан бир кунда 65 киши вафот этди
Хитойда янги турдаги коронавирус келтириб чиқарувчи зотилжамдан вафот этганлар сони бир кун ичида 65 нафарга кўпайди.
Коронавирус қурбонлари умумий сони 490 нафарни, у билан касалланганлар 24,3 минг кишини ташкил қилмоқда.
Бир кун аввал вирусдан 425 киши вафот этгани, 20,4 минг киши касаллангани маълум қилинганди, 892 киши соғайиб кетган.
Хитойнинг маъмурий ҳудудлари ҳисобланувчи Ҳонгконгда 18 киши, Макаода 10 киши, Тайванда 11 киши вирусга чалинган. Шунингдек, Ҳонгконгда вирусдан илк ўлим ҳолати қайд қилинди.
Айни вақтда Хитойда касаллар билан яқин мулоқотда бўлган 185 минг киши назорат остида қолмоқда.
ЖССТ маълумотларига кўра, Хитойдан ташқарида вирусдан 24 та давлатда 176 киши касалланган: Таиланд – 25 киши, Сингапур – 24, Японии – 21, Жанубий Корея – 16, Австралия – 13, Германия – 12, АҚШ – 11, Россия – 2.
Мавзуга оид
08:55
Хитой энг узун темирйўл кўприклари бўйича дунёда етакчилик қилмоқда
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026