Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон яшаш учун энг арзон топ-5 мамлакат қаторига кирди
CeoWorld Magazine нашри маълумотларига кўра, яшаш учун энг арзон топ-5 мамлакат қаторига Ўзбекистон, Сурия, Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон кирди.
Швейцария дунёда яшаш учун энг қиммат давлатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Норвегия иккинчи, Исландия учинчи поғонада. Шунингдек, топ ўнликдан Япония, Дания, Багам ороллари, Люксембург, Исроил, Сингапур ва Жанубий Корея жой олди.
Франция 14-ўринда қайд этилди, АҚШ - 20, Буюк Британия - 27, Германия 29-поғонани эгаллади.
132 мамлакатдан иборат рўйхат охирида Ўзбекистон, Сурия, Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон қайд этилди.
Рейтинг бешта кўрсаткични ҳисобга олади: уй сотиб олиш нархи, уйни ижарага олиш қиймати, озиқ-овқат нархи, ресторандаги ўртача тўлов ва аҳолининг харид қобилияти.
Мавзуга оид
08:50 / 15.07.2026
Дунёда яшаш учун энг қулай давлатлар рейтинги маълум бўлди
08:46 / 14.07.2026
Дунёда энг кўп танкка эга давлатлар маълум қилинди
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
20:56 / 06.07.2026