Жаҳон | 00:06 / 07.02.2020
25434
1 дақиқада ўқилади

Путин билан мулоқот қилувчиларнинг тана ҳарорати ўлчаниши бошланди

6 февралда Кремлда Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги тадбирлар иштирокчиларининг текширувдан ўтказилиши қоидалари қатъийлаштирилди. Таъкидланишича, бу коронавирус тарқалиши билан боғланган.

Бу ҳақда Facebook’да “Дождь” телеканали журналисти Антон Желнов маълум қилди, деб хабар берди Mezon нашри.

“Ва эпидемия ҳақида. Кремлда энди янги назорат тартиби пайдо бўлди – қўлида тепловизор бўлган одам ҳароратингизни ўлчайди”, деб ёзган журналист. 

Текширув жараёнига ўзгартириш киритилганини “Ведомости” нашри мухбири, давлат кенгаши президиуми ва фан бўйича президент кенгашининг 6 февралдаги йиғилишида иштирок этувчи Светлана Бочарова тасдиқлаган.  

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлдаги қўшимча чоралар янги коронавирус билан боғлангани ва оммавий тадбирларнинг барча иштирокчилари унинг аломатларига текширилишини тасдиқлаган.

Мавзуга оид