14:35 / 11.02.2020
0
16144

Ориф Бўтаев «Микрокредитбанк» бошқаруви раиси этиб тайинланди

Фото: Марказий банк

Ориф Бўтаев «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

О.Бўтаев шу кунгача «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ориф Бўтаев 1983 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат босқичини – «Банк иши», 2012 йилда Банк-молия академиясининг магистратура бўлимини –«Инвестицияларни бошқариш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, Муродилла Эшматов 2019 йил октябрь ойи охиридан бери «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси сифатида ишлаб келаётганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top