Жаҳон | 17:25 / 14.02.2020
11162
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларида соқол қўйиш ва рўмол ўрашга рухсат берилди

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий хизматчиларига қўйиладиган дресс-код талаблари соддалаштирилди, деб хабар тарқатди CNN.

Янги тартибга асосан, эндиликда мусулмонлар ва сикхларга соқол ўстириш, рўмол ва дастор ўрашга рухсат берилади.

Шу билан бирга, қоидаларда ҳарбий хизматчининг ташқи кўриниши «озода ва консерватив» бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Киши ўзига қарай олмаслиги эҳтимоли бўлган муайян шарт-шароитлар бундан мустасно.

Таъкидланишича, АҚШ ҲҲКнинг баъзи ҳарбий қисмларида янги тартиб амал қила бошлаган. Телеканал ўз сайтида бошига дастор ўраган учувчи суратини илова қилган:

Нью-Жерсидаги McGuire-Dix-Lakehurst базаси хизматчиси
Фото: Harmeet Kaur /CNN - 2019 йил, декабрь

Мавзуга оид