Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неъматов Помпеонинг Ўзбекистон коронавирусга қарши курашолмаслиги ҳақида айтгани тўғрисидаги саволга жавоб қайтарди
Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш учун зарурий чоралар кўряпти ва хориждаги фуқароларига керакли ёрдам беришда давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов айтиб ўтди.
Майк Помпео/Фото: REUTERS/Kevin Lamarque/Pool
«Ўзбекистонга шахсий рейслар билан 579 кишини олиб келдик, элчихона саъй-ҳаракатлари билан учинчи мамлакатлар орқали 2 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди. Бугун бу ишни давом эттиряпмиз. Энг бошиданоқ Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларимизга ёрдам бериш учун барча ишларни амалга ошириб келяпти», - дея жавоб берган Илҳом Неъматов Kun.uz мухбирининг АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон коронавирусга қарши кураша олишига шубҳа билдиргани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан берган саволига.
Неъматов бу жиддий муаммо экани ва Хитой вирус тарқалишига йўл қўймаслик учун имкони борича ҳаракат қилаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Хитой томонидан коронавируснинг тарқалиши камайиб бораётгани ҳақида маълумот оляпти.
Бундан аввалроқ, АҚШ давлат котиби Майк Помпео гўё Ўзбекистон ва Қозоғистон коронавирусга қарши кураша олмаслиги, шу туфайли АҚШ бу мамлакатларга молиявий ёрдам кўрсатишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилгани тўғрисида хабар тарқалганди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025